Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мағлубиятга учради

Баҳо:
+ | -

 

ПФЛ клублар терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозасига бешта гол урди.

28 май, душанба куни ПФЛ клублар терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон клубларида тўп сурувчи легионерлар, маҳаллий футболчилар, шунингдек, хориж чемпионатларида тўп сурувчи ўзбекистонлик футболчилардан ташкил топган терма жамоа 3 июнь куни Эрон терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

ПФЛ клублар терма жамоаси таркибида “Пахтакор”нинг грузиялик ярим ҳимоячиси Кахи Махарадзе, “Насаф”нинг туркманистонлик яримҳимоячиси Артур Геворкян ва черногориялик ҳужумчи Иван Бошкович тўп сурди. Бундан ташқари, фаолиятини Россиянинг “Сибирь” клубида давом эттираётган Вагиз Галиулин ҳам ПФЛ терма жамоаси сафида тўп сурди.

ПФЛ терма жамоасида энг кўп вакил – беш нафар футболчи Қаршининг “Насаф” жамоасидан бўлди. Дарвозада Мурод Зуҳуров ҳаракат қилган бўлса, ҳимояда Жаҳонгир Жиямуродов ва Мақсуд Каримов ўйнади. “Пахтакор”дан Станислав Андреев, «Локомотив»дан Ислом Иномов, «Нефтчи»дан Мансур Саидов ҳамда Анвар Бердиев илк дақиқалардан ПФЛ терма жамоаси сафида тўп суришди.

Рустам Акрамов ва Марат Мифтахутдинов қўл остида тўп сурган ПФЛ терма жамоасининг голлари “Насаф” ҳужумчиси Иван Бошкович, “Нефтчи” вакили Анвар Бердиев, “Сибирь” яримҳимоячиси Вагиз Галиулин, “Пахтакор” яримҳимоячиси Станислав Андреев ҳамда “Насаф” яримҳимоячиси Артур Геворкян ҳисобига ёзилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса “Бухоро” яримҳимоячиси Жасур Ҳасанов, “Локомотив” ҳужумчиси Александр Шадрин ҳамда Россиянинг “Анжи” клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов гол муаллифига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3 июнь куни ЖЧ-2014 саралаш босқичи ўйинлари доирасида Эрон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув олдидан эълон қилинган кенгайтирилган таркибга Олий Лига клубларидан 15 нафар футболчини киритган.

ПФЛ термаси – ЎЗБЕКИСТОН 5:3 (2:1)

ГОЛЛАР: Иван Бошкович, Анвар Бердиев, Вагиз Галиулин, Станислав Андреев, Артур Геворкян – Жасур Ҳасанов, Александр Шадрин, Одил Аҳмедов.

ПФЛ терма жамоаси: Мурод Зуҳуров, Жаҳонгир Жиямуродов, Мақсуд Каримов, Ислом Иномов, Станислав Андреев, Артур Геворкян, Мансур Саидов, Кахи Махарадзе, Вагиз Галиулин, Анвар Бердиев, Иван Бошкович.

ЎЗБЕКИСТОН: Темур Жураев, Виктор Карпенко, Одил Аҳмедов, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Жасур Ҳасанов, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев, Марат Бикмаев, Кенжа Тўраев.

 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:36, 28.05.2012.
Ўқилди: 7823 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.