Кириш Регистрация
20/09 17:00 Локомотив 0-1 Навбаҳор
20/09 17:30 Таиланд 1-9 Бразилия
20/09 17:30 Куба 0-7 Хорватия
20/09 19:15 Сўғдиёна 1-1 Андижон
20/09 20:00 Коста-Рика 5-3 Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия 5-2 Парагвай
20/09 21:30 Кальяри 0-2 Эмполи
20/09 23:45 Верона 2-3 Торино
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико

Ўзбекистон (U22) иштирокидаги саралаш турнири бошқа муддатга қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Алексей Евстафеев мураббийлигидаги Ўзбекистон (U22) терма жамоаси 28 май куни Непал пойтахти Катманду шаҳрига жўнаб кетиши керак эди. Мамлакатда юзага келган сиёсий вазият туфайли мазкур сафар бироз кейинроққа қолдирилди.

Сир эмаски, 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг саралаш турнири илк марта ташкил этилмоқда. Бунга қадар ОФК фақатгина ўсмирлар (U16) ва ёшлар (U19) ўртасидаги Осиё чемпионатларини ўтказиб келарди. Ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати (U22) олимпиада йўлланмаси учун ўтказиладиган саралаш турнирларига ҳам барҳам бериши кўзда тутилган.

Аслида 2013 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган Осиё чемпионати (U22) 2014 йилнинг 11-26 январь кунлари ўтказилади. ОФК саралаш турнири учун аллақачон қуръа ташлаган бўлсада, қитъа чемпионатининг финал раунди бўлиб ўтадиган мамлакат номига аниқлик киритмаган.

Қуръага кўра Алексей Евстафеев бошқарувидаги Ўзбекистон (U22) терма жамоаси саралашнинг «D» гуруҳидан жой олган. Непалда бўлиб ўтиши режалаштирилган саралаш турнирида Ўзбекистонга мезбонлардан ташқари Яман, Иордания ва Бангладеш термалари ҳам рақобатчилик қилишади.

Дастлаб саралаш турнири қолган гуруҳлар каби 23 июнь – 3 июль кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон жой олган гуруҳ беллашувлари бироз олдинроққа, аниқроғи, 2-10 июнь кунларига тайин қилинди. Ўзбекистон футбол федерацияси делегацияси Катмандуга йўл олиш арафасида турган бир пайтда, саралаш турнири бошқа санага кўчирилгани ҳақида ОФКдан маълумот келиб тушди. Мактубда навбатдаги сана аниқ кўрсатилмаган.

Шунингдек, саралашнинг «Е» гуруҳи ўйинларига назоратчи этиб Ўзбекистон футбол федерацияси вакили Фарход Абдуллаев тайин қилинганди. ОФК тақдим этган хатга кўра, мазкур гуруҳ ўйинларига ҳам ўзгартириш киритилган. Австралия, Япония, Индонезия, Сингапур, Маккао, Шарқий Тимор каби мамлакатлар иштирок этадиган гуруҳ ўйинлари 5-15 июль кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:56, 29.05.2012.
Ўқилди: 6113 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.