Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

«Бунёдкор» ҳақида иккита факт

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”, “Бунёдкор”! Тошкентликлар ва ниҳоят Осиё чемпионлар лигаси чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди!

“Бунёдкор” 29 май куни ОЧЛ нимчорак финалида сафарда, Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” жамоасига қарши тўп сурди. Ўйин 1:0 ҳисобида Ўзбекистон чемпиони ғалабаси билан якунига етди. “Бунёдкор”га ғалаба келтирган ягона голга Хайрулла Каримов муаллифлик қилди. Ўйиндаги ҳар бир вазиятга алоҳида-алоҳида тўхталиш шарт, деб ўйламаймиз. Айтишимиз мумкин бўлгани: браво, “Бунёдкор”, браво Нестеров, браво Қосимов!

“Бунёдкор” Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалида 2009 йили тўп сурган эди. Ўшанда ҳам жамоа Миржалол Қосимов қўл остида шу босқичга етиб келган, бразилиялик Луиз Фелипе Сколари эса Жанубий Кореянинг “Поханг” жамоасига қарши ўйинларда имкониятни бой бериб, ярим финалга чиқа олмаган эди.
 
Қизиқ бир факт: “Бунёдкор” бу мавсум фақат ва фақат Осиё Чемпионлар Лигасининг турли йиллардаги ғолиб ва финалчиларига қарши баҳс олиб борди ва ҳар биридан, камида, бир очко бўлса-да, олиб қўйишга муваффақ бўлди. Масалан, ОЧЛнинг 2008 йилги финалчиси “Аделаида Юнайтед”дан Австралияда 1 очко олинган бўлса, ОЧЛнинг 2008 йилги ғолиби “Гамба Осака” ҳамда мусобақанинг 2009-йилги чемпиони “Поханг” Тошкентда мағлуб этилди. Бугун ўз майдонида таслим этилган “Сеонгнам Илва Чунма” эса ОЧЛнинг 2010 йилги ғолиби ҳисобланади.

Яна бир қизиқ факт: “Бунёдкор” бу мавсум Жанубий Корея клубларига қарши учта ўйинда майдонга тушди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳ босқичида “Поханг Стилерс”ни сафарда 2:0 ва Тошкентда, юқорида  айтилганидек, 1:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, “Сеонгнам” билан нима бўлгани ҳақида ёзиб бўлдик.

Бу фақат “Бунёдкор”нинг муваффақияти эмас, бу ўзбек клублари, ўзбек футболининг муваффақияти! Бу муваффақият билан ўзбек футбол ишқибозларини табриклаймиз! Умид қиламизки, “Бунёдкор” Ўзбек футболининг 100 йиллигига муносиб халқаро совға тайёрлайди!

Манба: www.muloqot.uz
Киритилди: 18:30, 29.05.2012.
Ўқилди: 6820 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.