Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Баландликка сакраш. Саъдуллаева Чехияда мавсум етакчилари билан мардонавор беллашди ва «бронза»ни қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Чехиянинг Брно шаҳрида енгил атлетика бўйича «ROČNÍK BRNĚNSKÉ LAŤKY OLYMPIE» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Европанинг кўзга кўринган атлетлари билан ғолиблик учун баҳс олиб борган ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева бронза медалига сазовор бўлди.

Баландликка сакраш дастурида қатнашган сирдарёлик юртдошимиз 1.91 метр баландликдан ўтиб, учинчи натижани қайд этди. Эътиборлиси, унда ғалаба қозонган украиналик Ярослава Магичух мусобақада 2.03 метрни забт этиб, ўзига тегишли бўлган жаҳон бўйича мавсумнинг энг яхши натижасини 2 смга яхшилади. Иккинчи ўрин 1.97 метргача катта захира билан келиб, қолган уринишларда омадсизликка учраган бошқа бир украин атлети Ирина Герашенкога насиб этди.

Саъдуллаева баҳслар давомида дастлаб 1.84, сўнг 1.88 ва 1.91 метр баландликни бир уринишда ортда қолдирди. Аммо 1.94 метрлик планка Сафинага «бўйин эгмади» ва спортчимиз бронза медали соҳибасига айланди. Аҳамиятлиси, бу ҳамюртимиз учун мавсумдаги энг яхши натижа бўлди.

«ROČNÍK BRNĚNSKÉ LAŤKY OLYMPIE» турнири
Баландликка сакраш, аёллар:

1. Ярослава Магичух (Украина) – 2.03 метр
2. Ирина Герашенко (Украина) – 1.97
3. Сафина Саъдуллаева (Ўзбекистон) – 1.91

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:26, 23.06.2022.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3195]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2958]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2467]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2344]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1886]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1849]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1782]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1490]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1481]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик