Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Япония — икки карра Осиё чемпиони!

Баҳо:
+ | -

Бир ҳафта давом этган футзал бўйича Осиё чемпионати ниҳоясига етди. Финалда Япония терма жамоаси Таиландни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйинда 6:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳал қилувчи баҳсда бундай йирик ҳисоб қайд этилишини кутмаганди. Аслида бундай бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Бунга таиландликларнинг ўзлари айбдор.

Япония финал ўйинига руҳий жиҳатдан жуда қаттиқ тайёргарлик кўрибди. Акс ҳолда кунчиқар юор вакиллари иккинчи бўлимда 2 дақиқа давомида битта кам бўлиб ўйнаб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолмаган бўлардилар. Майдонга бешинчи ўйинчи қайтганидан кейин таиландлик дарвозабоннинг хатоси туфайли (у тўпга тегиши мумкин бўлмаган жойда унга тегинди) японияликлар стандартдан жуда чиройли фойдаланишди. Айнан ушбу ҳолатдан кейин Таиланд тушкунликка тушиб қолди ва ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида (ҳисоб 3:1 эди) бешинчи ўйинчи тактикаси тай футзалчиларининг зарарига ишлади.

Японияликларнинг бўш қолган дарвозага йўллаган ҳар бир зарбаси гол билан якунланаверди. Ҳаттоки дарвозабон Кавахара ҳам тўни эгаллаб олиб, тўпни оёғи билан тепганча, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. Якуний ҳисоб — 6:1.

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ. ФИНАЛ
ТАИЛАНД – ЯПОНИЯ – 1:6
Голлар: Вонкайо (11) — К.Когуре (6), Ватару (15), Инаба (31), Хенми (34), Кавахара (37), Комияма (38)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:17, 01.06.2012.
Ўқилди: 6209 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.