Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛ тарихидаги голеадор дарвозабонлар. Улар кимлигини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Футболда, исталган жамоада гол уриш вазифасини ҳужумчилар бажаради. Шунга қарамай, бошқа позицияда ҳаракат қиладиган футболчиларнинг ҳам таблодаги номларига кўп гувоҳ бўламиз. Аммо дарвозабонларнинг гол уриши ўта камёб ҳодиса саналади. Чунки майдонда киперлар ўз дарвозаларининг даҳлсиз сақланишига масъул ҳисобланишади. Бироқ, гол уриш ҳам уларга насиб этиши мумкин. Нафақат пенальтидан, балки ўйиндан ҳам. Қуйида АПЛ тарихида гол уришга эришган саноқли дарвозабонлар ҳақида сўз боради.

Питер Шмейхель – 2001 йил, октябрь

"Манчестер Юнайтед"нинг барча даврлардаги энг яхши дарвозабони сифатида қараладиган посбон, АПЛ даврининг (1992 йилдан кейин) илк голига муаллифлик қилган дарвоза вакили эди. У "Астон Вилла"нинг "Эвертон"га 3-2 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинида голга муаллифлик қилади. Ўша пайт катта Шмейхель Бирмингем клуби шарафини ҳимоя қилган.

Брэд Фридель – 2004 йил, февраль

Ўзининг 450 ўйинини ўтказаётган футболчи, гол уришга муваффақ бўлади. Унинг жамоаси бўлмиш "Блекберн" "Чарлтон" билан баҳс бойлаётган эди. У эса гол уриб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшади.

Пол Робинсон – 2007 йил, март

Робинсон 2007 йилнинг март ойида АПЛда гол уришга эришган тарихдаги учинчи дарвозабонга айланади. Аммо унинг голида ўзига хослик бор эди. Чунки Робинсон ўз голини жарима зарбасидан киритади. Ўшанда "Тоттенхэм" "Уотфорд"га қарши ҳаракат қилаётган бўлган. Пол эса ҳозир ҳам ўз голи билан кўп эсланади.

Тим Ховард – 2012 йил, январь

Ховард АПЛ тарихига кўпгина ҳаракатлари сабаб кира олган. Аммо улардан бири ўта ажойиб эди. Собиқ АҚШ терма жамоаси аъзоси "Эвертон"нинг "Болтон"га қарши баҳсида узоқ масофадан гол уришга эришади. Бунда шамол ҳаракати катта аҳамиятга эга эди.

Асмир Бегович – 2013 йил, ноябрь

Беговичнинг голи Англия Премьер-лигасида дарвозабонлар томонидан киритилган энг чиройли гол сифатида тан олинган. У "Сток Сити" таркибида "Саутгемптон" дарвозасини ишғол этади. Беговичнинг голи футбол тарихида энг узоқ масофадан урилган гол сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобидан ҳам жой олган. Яна бир нарса, ушбу гол ўйин бошланганидан атиги 13 сония ўтиб, киритилганди.

Алиссон Бекер – 2021 йил, май

АПЛ тарихида дарвозабон урган голнинг сўнгиси 2021 йилнинг майига тўғри келади. Ўшанда "Вест Бром" билан дуранг қайд этилаётган бўлади. Бу эса "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ йўлланмасини олишини хавф остига қўярди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Клопп шогирдлари бурчак тўпи тепади. Бекер ҳам рақиб жарима майдончаси ичига келганди. Узатилган тўп учун Аллисон энг баланд сакрайди ва тўпни дарвоза томон аниқ йўллайди. Айнан мана шу гол орқали ғалабага эришган "Ливерпуль", кейинчалик ЕЧЛ йўлланмаси масаласини ижобий ҳал қилганди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:41, 24.06.2022.
Ўқилди: 2093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.