Лондоннинг "Челси" клуби "Ювентус" жамоасига ҳимоячи Маттейс де Лигт трансфери бўйича биринчи расмий таклифини юборди. Журналист Натан Гиссингнинг ёзишича, "кўклар" "кекса синьора»га ўз ҳужумчиси Тимо Вернер ва 25 миллион евро таклиф қилган.
Манбага кўра, "Ювентус" бу таклифни рад этиш ниятида. Вернернинг ўзи Туринга кўчиб ўтишга қарши эмас, аммо "кекса синьора" де Лигтнинг трансферидан максимал фойда олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Де Лигтнинг "Ювентус" билан шартномаси 2023/24 йилги мавсум охирида якунига етади. Олдинроқ нидерландия футболчи "Челси" устози Томас Тухелнинг асосий мақсади экани хабар қилинганди.