Кириш Регистрация

Берлускони: "Монца"нинг А Серияга чиққанидан кейинги ҳиссиётлар мен учун "Милан" билан эришилган барча муваффақиятлардан кўра ёқимлироқ бўлди"

Баҳо:
+ | -

А Серия дебютанти "Монца" клуби хўжайини Сильвио Берлускони жамоасининг юқори дивизионга чиқиш борасидаги ҳис-туйғулари ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, клуб ўз тарихида биринчи марта Италия А Сериясида ўйнайди.

"Милан"даги муваффақиятим туфайли мен ҳали ҳам дунёнинг энг муваффақиятли инсониман. Бу жамоа билан мен ҳамма нарсада ғалаба қозондим, аммо "Монца" билан плей-офф ўйинларидан кейинги ҳиссиётлар мен учун "Милан" билан эришилган барча муваффақиятлардан кўра ёқимлироқ бўлди", - деди Берлускони Calciomercato билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу трансфер ойнасида "Монца" мавсум якунида эркин агентга айланган "Интер" ҳимоячиси Андреа Раноккия билан шартнома имзолаган эди. Мавсум оралиғининг қолган қисмида "Монца" бир қатор машҳур трансферларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 16:58, 25.06.2022.
Ўқилди: 1744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик