Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Криштиану Роналду қаторасига 16 мавсумдан буён клубнинг бош голеадори

Баҳо:
+3 | -

Криштиану Роналдунинг барқарорлик сири нима?

37 ёшли Криштиану Роналду якунланган мавсум ҳам ўз клубининг энг яхши тўпурари бўлди. Португалиялик юлдуз қайси чемпионатда ўйнамасин, кетма-кет 16 мавсумдан буён барча турнирлар ҳисобидан жамоаси-да гол уриш масаласида байроқдорликни бировга бераётгани йўқ. Ҳа, у бу сафар нисбатан камроқ гол билан чекланди. Ҳарқалай, ушбу ажиб серия бошланган мавсум-2006|2007ни ҳисобга олмаганда, қолганларида ҳар сафар 24тадан кўп гол йиққанди. Қизиқ, Кришнинг барқарорлигида қандай сир бор?

Сир бор, албатта. Бу - Криштианунинг сакровчанлик қобилияти. Португалиялик юлдуз «Ювентус»да «Сампдория»га қарши ўйинда 256 сантиметр баландликдаги тўпни дарвозага йўллаганида, ҳамма ақлдан озганди, гўё. Ўшанда қизиқувчан фанатлар ҳаттоки, кўчада тўпни 2,56 метр баландликка қўйиб, унга сакраш орқали тегинишга уриниб кўришган, аммо... Табиийки, Роналдунинг сакровчанлик қобилияти муайян машқлар самарасидир.

Жисмоний салоҳият. 2011 йили суратга олинган Ronaldo: Test to the Limit ҳужжатли фильмида спорт йўналиши олимлари замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, Роналдунинг тезлиги, жисмоний қуввати ва шароитга тез мослашишини обдон таҳлил қилишди. Асосий хулоса: Криштиану организмидаги ёғ миқдори одатий меъёрдан 3 фоиз кам. У ақлга сиғмас сон айланаси (61,7 см.) эвазига 25 метр масофани 3,61 сонияда босиб ўтган (профессионал спринтер натижаси - 3,58 сония). Айнан бақувват оёқлар юқори сакрашни таъминлайди. Таъкидланишича, Роналду «МЮ»даги биринчи давриданоқ сакровчанлик қобилиятини ривожлантириш учун болдир ва сон мушакларига қаратилган махсус машқларга алоҳида эътибор қарата бошлаган. Хусусан, махсус тебранма стулдан фойдаланган. Тана мушакларининг идеал ҳолатга келтирилгани ҳавода бир муддат мувозанатни сақлаб туришини ҳам таъминлайди.

Техник салоҳият. Роналду одатда тўпга рақибидан нисбатан кечроқ сакрайди ва бунда тиззаларини имкон қадар букади. Бу - сакраш илми. Маълум бўлишича, букилган тизза ҳавода бир муддат муаллақ туришга ёрдам беради. NBA баскетболчилари ҳам худди шу сакраш техникасидан кенг фойдаланишади. Шунингдек, сакраш пайти тўғри позиция танлаш муҳим. Криш «иккинчи қават» курашига қандай киришиш масаласига ҳам илмий назария асосида ёндашади.

Тикланиш салоҳияти. Тўғри тикланиш — тананинг жисмоний салоҳиятини узоқ вақт бир хил ушлаб туришнинг асосий шарти. Криштиа­ну ҳар бир ўйин ёки оғир машғулотдан сўнг тана мушакларини табиий ҳолатга келтириш учун бассейнда махсус дастур асосида ишлашдан эринмайди. У шунингдек, зўриқишлардан вақтида қутулишда 60 минг еврога харид қилинган криотерапев камерадан ҳам фойдаланади.

Криштиану Роналду охирги 16 мавсумда ўз клубининг тўпурарлари пойгасида

2006|2007 («МЮ»): Криштиану Роналду - 23та; Уэйн Руни - 23та; Луи Саа - 13та

2007|2008 («МЮ»): Криштиану Роналду - 42та; Карлос Тевес - 19та; Уэйн Руни - 18та

2008|2009 («МЮ»): Криштиану Роналду - 26та; Уэйн Руни - 20та; Карлос Тевес - 15та

2009|2010 («Реал»): Криштиану Роналду - 34та; Гонсало Игуаин - 29та; Карим Бензема ва Кака - 9тадан

2010|2011 («Реал»): Криштиану Роналду - 53та; Карим Бензема - 26та; Гонсало Игуаин - 13та

2011|2012 («Реал»): Криштиану Роналду - 60та; Карим Бензема - 32та; Гонсало Игуаин - 26та

2012|2013 («Реал»): Криштиану Роналду - 55та; Карим Бензема - 20та; Гонсало Игуаин - 18та

2013|2014 («Реал»): Криштиану Роналду - 51та; Карим Бензема - 24та; Гарет Бэйл - 22та

2014|2015 («Реал»): Криштиану Роналду - 61та; Карим Бензема - 22та; Гарет Бэйл - 17та

2015|2016 («Реал»): Криштиану Роналду - 51та; Карим Бензема - 28та; Гарет Бэйл - 19та

2016|2017 («Реал»): Криштиану Роналду - 42та; Альваро Мората - 20та; Карим Бензема - 19та

2017|2018 («Реал»): Криштиану Роналду - 44та; Гарет Бэйл - 21та; Карим Бензема - 12та

2018|2019 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 28та; Пауло Дибала - 10та; Марио Манжукич - 10та

2019|2020 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 37та; Пауло Дибала - 17та; Гонсало Игуаин - 11та

2020|2021 («Ювентус»): Криштиану Роналду - 36та; Альваро Мората - 20та; Федерико Кьеза - 14та 

2021|2022 («МЮ»): Криштиану Роналду - 24та; Бруну Фернандеш - 10та; Жейдон Санчо ва Маркус Рэшфорд - 5тадан

А.абдувалихўжаев тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:00, 27.06.2022.
Ўқилди: 3529 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.