"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд "шаҳарликлар"нинг бевосита рақобатчилари таркибида бўлиши мумкин эди. Журналист Жеймс Робсоннинг фикрича, норвегиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер мақсади бўлган.
Манбага кўра, Холанд "Манчестер Юнайтед"га ўтиш вариантини кўриб ҳам чиқмаган, чунки клуб лойиҳаси норвегиялик ҳужумчини умуман жалб қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Холанд Англия премьер-лигасининг энг кўп маош олувчи футболчилари учлигига кирди.