Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Дарвин Нуньес: «Йиртқичлар тўдаси»да ўйнаш – орзу»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бир ҳафта муқаддам, яъни 14 июнь куни «Бенфика» ҳужумчиси Дарвин Нуньес билан шартнома тузганини расман тасдиқлади.

Уругвайлик футболчи энди «қизиллар»нинг 27-рақамли формасида майдонга тушади. Эътиборлиси, «Ливерпуль» расмий сайти келишув имзоланганидан кейиноқ Нуньесни алоҳида суҳбатга тортди.

- Дарвин, «Ливерпуль» оиласига хуш келибсиз! Айни дамда нималарни ҳис қиляпсиз?

- Раҳмат! «Ливерпул»дек мегажамоа сафига қўшилиш ҳар қандай футболчига ўзгача туйғулар бағишлайди, албатта. Аввало, мен учун ҳамиша ғурур манбаи саналган маҳбубам, ота-онам ва ўғлимга миннатдорчилик билдираман. Зеро, улар профессионал фао­лиятимнинг турли босқичларида ғоят муҳим роль бажаришди. Бундай буюк клубнинг бир қисмига айланиш ёқимли ва чексиз бахт!

- Клуб базасини, майдонни айланиб чиқдингиз, совринларни кўрдингиз. Шу аснода «Ливерпуль» тарихи ҳақида қўшимча маълумот олдингиз. Ҳозирги ҳақиқатни нечоғли англаяпсиз?

- Ҳа, шубҳасиз, шундай жамоа билан шарт­нома тузганингизга бирдан ишонишингиз қийин. Базага киргач, барчаси қандай тартибга солинганидан ҳайратда қолдим. Совринлар эса руҳимни кўтарди. Бу ерда кўпроқ соврин ютишингизга ишончингиз ортади. Клуб музейига қараб, ўз-ўзидан пичирлайсиз: «О, энди шу жамоанинг бир бўлагиман». Умуман, «Ливерпул»ни танлаганимнинг асосий сабаби ҳам шу - совринлар ва унвонларга кўмилишни истайман.

- Ҳозирги «Ливерпуль» айнан қайси жиҳати билан сизга мос тушади?

- Жамоага қарши ўйнаб кўрганман, қолаверса, ЧЛдаги ўйинларини кузатганман. Ўйлайманки, клуб услуб бўйича менга жуда яқин. Таркибда кучли футболчилар кўп ва менимча, ўз ўйиним билан жамоага киришиб кетишда унча қийналмасам керак.

- «Энфилд»да «Ливерпул»га қарши ўйнаганингизда қандай ҳолатга тушгансиз?

- Аренадаги муҳит ажойиб эди. Бундай шовқинли стадионда тўп суриш - катта тажриба. Болаликдан айнан мухлислар билан тўлиб-тошган трибуналар остида ўйнашни орзу қилганман. Яширмайман, ўша учрашувдан сўнг бу ерда доимий ўйнаш ажойиб бўлиши ҳақида ўйлагандим. Қаранг, энди «Энфилд»даман ва бундай имконият яратгани учун клубдан миннатдорман.

- Виржиль ван Дейк сизни жаҳон футболининг асосий иқтидорларидан бири сифатида таърифлаган видеони кўрдингизми? Энди у билан битта жамоада ўйнайсиз...

- Бошқа клуб футболчисидан мақтов эшитиш ҳамиша ёқимли. Ван Дейкдек кучли ва тезкор ҳимоячининг мени эътироф этганидан ўзгача фахрланганим ҳам рост.

- «Ливерпуль» ҳақида Луис Суарес билан ҳам гаплашдингизми?

- Ҳали йўқ. Лекин қўнғироқлашамиз ёки ёзишамиз, албатта. Унга клуб базасида тушган суратимни юбормоқчиман. Бунда Суареснинг сурати ҳам кадрдан жой олади. Ҳа, менда Луисга берадиган саволлар кўп. Ахир у «Ливерпул»да тарих яратган уругвайлик, демак, кўп нарсадан хабардор.

- Босим сезиляптими ёки бунга шунчаки, имконият сифатида қараяпсиз?

- Йўқ, ортиқча босимни сезмаяпман. «Бенфика» либосини кийганимда ҳам худди шундай савол беришганди. Ўйлайманки, футболчи ташқи эътиборга парво қилмаслиги, аксинча, ўзига босим яратиши керак. Жамоада йўқолиб қолмаслик учун ишга тўғри ёндашишда давом этишим, камтарликни унутмаслигим ва бир уринишда натижа кўрсатишим керак.

- Ҳали ёшсиз, лекин мухлислар дарҳол голлар кутишади. Бунга тайёрмисиз?

- Гол уриш-урмаслигим - иккинчи масала. Биринчиси - жамоага максимал даражада наф келтириш. Тўғри, ҳужумчи гол билан тирик, буни тушунаман. Яхши бошлаб олсам, бас. Қолгани ўз-ўзидан ривожланади. Айни пайт йигитлар билан танишиш имконини берадиган машғулотлар жараё­ни бошланишини интиқ ҳолда кутяпман.

- Ўтган мавсум кўп гол урдингиз, аммо «Ливерпуль» ҳужумида рақобат жуда баланд...

- Жамоа ҳужумининг бир қисми бўлишимни ўйласам, ҳаяжон босяпти. Юқори сифатга эга мега футболчилар - Фирмино, Жота, Луис Диас, Салоҳ...Тўғриси, бундай «йирт­қичлар гуруҳи»да ўйнаш - орзу. Болалигимдан Европага интилганман, лекин ҳеч қачон «Ливерпуль» даражасига чиқишни ўйламагандим. Бу ерда ҳаммаси ёқди, севгилим ҳам бахтиёр. Агар у қувноқ юрса, мен ҳам бахттиёрликни туяман. Чунки ҳаммасининг асоси - оила. Рақобатга келсак, бу ўсишимга ёрдам беради, менимча.

- Юрген Клопп билан ишлаш имконияти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳар қандай футболчи учун мураббий муносабати муҳим. Ўйлайманки, Клопп ўйи­нимни кучайтиришда яқиндан ёрдам беради. Фирмино ва бошқа тажрибали футболчилар кўмагидан ҳам умидворман. 22 ёшдаман ва ҳали кўп ўрганишим керак. Бу масалада Клопп билан ишлаш - айни муддао! Барчаси энди бошланади. Аввало, оилам билан бироз ҳордиқ чиқараман, кейин мавсумолди машғулотларига киришаман. Олдинда мени завқли ишлар кутиб турганига ишончим комил.

- Охирги савол: мухлислар учун бирор инглизча иборани ўргандингизми?

- Ҳозирча инглиз тили бў­йича нўноқроқман, лекин ўрганаман, албатта. Чунки футболчи учун тил билиш муҳим. Ҳозирча битта ибора айтишим мумкин: «Босс!»

Дарвин Нуньес «Ливерпуль» тарихидаги иккинчи қимматбаҳо футболчига айланди. «Қизиллар» биргина Виржиль ван Дейк трансферига уругвайликникидан кўпроқ сарфлашган - 84,65 млн. евро.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:58, 30.06.2022.
Ўқилди: 3194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.