"Барселона" раҳбарияти Испания Ла Лигаси ўйинларини трансляция қилиш бўйича телевидение ҳуқуқининг 10 фоизини Sixth Street Partners глобал инвестиция компаниясига сотиш бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда клуб расмий сайти.
“Бугун “Барселона” клуби спорт бизнесида катта тажрибага эга етакчи глобал инвестиция компанияси Sixth Street'дан янги сармоя киритиб, клубнинг молиявий ресурслари ва рақобатбардошлигини ошириш борасидаги муҳим қадамни эълон қилди.
Ушбу келишувга кўра, "Барселона" жорий мавсум учун умумий капитал даромади 267 миллион еврони ташкил этади. Sixth Street дастлаб 207,5 миллион евро сармоя киритади ва бунинг эвазига кейинги 25 йил давомида клубнинг Ла Лига ТВ ҳуқуқларининг 10 фоизини олади.