Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ўзбекистон ва Тожикистон футбол лигалари ўртасида ҳамкорлик алоқаси ўрнатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи июнь ойи сўнгида Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлди. Сафар давомида Тожикистон Профессионал футбол лигаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тожикистон ПФЛ бош директори Сайвали Шоқурбонов, Лиганинг Мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бобожон Қаландаров, Клубларни лицензиялаш бўйича менежер Сипеҳр Ҳомидов иштирок этди. Одатда халқаро муносабатлар футбол ассоциациялари орқали тартибга солинади. Аммо бир-бирига қардош бўлган икки мамлакат футбол лигалари бевосита ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши, футболни ривожлантириш йўлида ўзаро ҳамкорлик қилиши фақат ва фақат фойдали бўлади. Шундан келиб чиқиб, эндиликда икки ПФЛ ҳар қандай масалада воситачиларсиз фикр алмашиш имкониятига эга бўлади.

Учрашув давомида ЎзПФЛ Лига кубоги мусобақаси масаласини илгари сурди. Маълумки, 2023 йилнинг 16 июнь санасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистондан ташқари Тожикистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ҳам иштирок этади. Регламентга кўра, А тоифадаги терма жамоаларнинг қитъа чемпионатига пухта ҳозирлик кўриши учун ҳар қандай клуб ўз футболчиларини терма ихтиёрига 14 кун аввал юбориши шарт. Шундан келиб чиқилса, 2023 йилнинг июнь ойида Coca-cola Суперлига учрашувларини ўтказиш имконияти бўлмайди. Аниқроқ қилиб айтганда, мана шу давр давомида миллий термага уч ва ундан кўпроқ футболчисини берган клубларда учрашувларни ўтказиш билан боғлиқ муаммо юзага чиқади. Табиийки, бунда уларнинг рақиблари ҳам ўйин амалиётига эга бўлмайди.

Шундан келиб чиқиб, келаси йилнинг июнь ойида Лига кубоги мусобақасини ҳамкорликда ташкил қилишдан манфаатдормиз. Мусобақа футбол клублари учун қанчалик фойдали бўлиши ҳақида бир неча мисоллар келтириб ўтилган. Ўз навбатида Тожикистон ПФЛ ҳам мазкур ғояни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди. Мамлакат чемпионатининг асосий жамоаларида Лига кубоги орқали секин-аста халқаро учрашувлар кўникмасини шаклланиб боради. Қолаверса, миллий терма жамоага асосий футболчиларини юборган жамоаларда мазкур футболчиларнинг ўринбосарларини расмий учрашувлар орқали синовдан ўтказиб олиш учун яхши имконият юзага келади.

ЎзПФЛ дўстона руҳда ўтган учрашувни келажак йўлида қўйилган асосий қадамлардан бири деб билади ва бу борада Тожикистон ПФЛ раҳбарияти ҳамда учрашувни ташкил этишга ёрдам берган Тожикистон футбол федерациясига миннатдорчилик билдиради.

Эндиликда ЎзПФЛ Қирғизистон пойтахти Бишкек ҳамда Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда бўлиб, мазкур мамлакатлар лигалари билан ўзаро ҳамкорлик масаласида фикр алмашишни режалаштирган. Ишонамизки, биз бу қардош мамлакатлар билан футболни янги босқичга олиб чиқишда бирлаша оламиз.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 11:54, 02.07.2022.
Ўқилди: 1398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.