Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед

Буум! "Нефтчи"га янги мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Бугун Фарғона футбол ассоциацияси биносида вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоанинг раҳбарияти ва мураббийлар штабида фаолият олиб борган мутахассислар ва клуб раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келган, Илҳом Мўминжоновнинг истеъфосидан сўнг унинг ўрнига Тожикистонда туғилган Виталий Левченко бош мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Илҳом Мўминжоновнинг ўрнини эгаллаган мутахассис ўтган мавсумда "Истиқлол" билан ОЧЛда "Ал Ҳилол"ни тор-мор этиб, 1/8 финалгача етиб борган.

Шу билан бир қаторда клуб раислигида ишлаб келган Зоҳиджон Ғофуров ўрнига Мўсинҳожи Меҳмонов клуб раиси этиб тайинланди.

Шунингдек, клуб матбуот хизмати раҳбари этиб Саидабзал Абдуллаев тайинланди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, клубни ривожлантириш борасида топшириқлар берилди.

Батафсил маълумотлар кейинроқ берилади.

Киритилди: 22:01, 02.07.2022.
Ўқилди: 6035 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.