Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Миржалол Қосимов ва Игнатий Нестеров май ойининг энг яхшилари деб топилди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг эндиликдаги бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳамда унинг ҳар икки жамоадаги шогирди Игнатий Нестеров май ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси деб топилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати ОАВ овозига кўра ҳар ойнинг энг яхши мураббий ва футболчисини аниқлаб келаётгани маълум. Миржалол Қосимов бунга қадар март ва апрель ойларида ҳам энг яхши мураббий деб топилган бўлса, Игнатий Нестеров январь ойи якунларига кўра Кенжа Тўраевдан кейин иккинчи бўла олганди.

Май ойи Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клубига аталди дейиш мумкин. Унинг ҳисобидан 6та ўйин ўтказган «қалдирғочлар» шуларнинг 5тасини ўз фойдаларига ҳал этишди ва ундаги 540 дақиқа давомида ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлай олишди. Қайд этиш керак, 6та учрашувнинг 3таси Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида бўлса, яна 3тасида Миржалол Қосимов жамоаси Осиё чемпионлар лигасида саф тортди. Қуйида «Бунёдкор»нинг май ойидаги ўйинлари билан танишинг:

2 май. «Аделаида» - «Бунёдкор» 0:0
8 май. «Бухоро» - «Бунёдкор» 0:4
13 май. «Бунёдкор» - «Олмалиқ» 2:0
16 май. «Бунёдкор» - «Поханг Стилерз» 1:0
21 май. «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
29 май. «Сеонгам Ильва Чунма» - «Бунёдкор» 0:1

Мазкур натижалар май ойининг энг яхшиларини аниқлашда муҳим ўрин тутди. Овоз бериш жараёнида иштирок этган ОАВнинг фақатгина 1таси Миржалол Қосимовни иккинчи ўринда қайд этган бўлса, қолган барча ОАВ мураббийни 1-ўринда кўрсатиб ўтишди. Шу тариқа ўтган ой Қосимов билан деярли тенг рақобат ҳосил қилган «Пахтакор» устози Деян Журжевич бу сафар катта фарқ билан ортда қолди. Учинчи ўрин «Олмалиқ» клуби бош мураббийи Игорь Шквиринга насиб қилди. ОАВ шунингдек, «Андижон» устози Александр Аверьянов ва «Қизилқум» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров номларини ҳам кўрсатиб ўтган.

Энг яхши футболчини аниқлаш давомида Игнатий Нестеровга Владимир Шишелов, Лутфулла Тўраев ва Одил Аҳмедов каби футболчилар рақобатчилик қилишди. Овоз бериш жараёнида шунингдек, Камолиддин Мурзоев, Анвар Бердиев, Баҳодир Насимов, Дэвид Карни, Иракли Климиашвили, Аббосбек Маxситалиев каби футболчилар ҳам иштирок этган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:35, 05.06.2012.
Ўқилди: 5400 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.