Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

“Барселона”нинг трансфер сиёсати: асосий мақсад – Рафинья. Жамоа пулни қаердан олади?

Баҳо:
+ | -

“Раcинг” клубининг 19 ёшли истеъдодли футболчиси Пабло Торренинг камтарона трансферидан сўнг, “Барселона” ўзининг биринчи энг яхши трансферига тайёр.

Инсайдер Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, “Барса” Рафиньянинг “Лидс”дан кўчиб ўтиш шартларини муҳокама қилмоқда. Каталонияда бразилиялик футболчига йилига тахминан 6 миллион евро, “Лидс”га эса 3 та қисмга бўлинган ҳолда 60 миллион евро товон пули таклиф қилинади.

Якуний келишувга ҳали эришилгани йўқ, бироқ клублар музокараларни давом эттирмоқда. Инсайдер Тони Хуанмарти “Лидс” рўйхатида “Тоттенхэм” ва “Челси”дан 70+ миллионлик таклифлар борлигини маълум қилди. Бу вазиятда энг катта ролни вингернинг ўзи ўйнайди ва у фақат Каталонияга боришни хоҳлайди.

Бахтга қарши “Лидс” ва “Челси” трансфернинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олган. Агар “Барса” яқин ҳафталарда Рафиньяни қабул қилмаса, футболчи Лондонга йўл олиши мумкин. Бразилиялик футболчи “Лидс”да фаолиятини давом эттириш варианти даргумон.

“Барселона” трансферни қандай амалга оширади?

Лапорта иқтисодий таъсир кучига эга. У АҚШнинг “Sixth Street” инвестиция гуруҳи билан телевидение ҳуқуқларининг 10 фоизи учун 205 миллион долларлик шартнома имзолаш арафасида. Бошқа инвестиция гуруҳидан яна бир вариант бор – ҳуқуқларнинг 15 фоизи учун 400 миллион евро. Битимларнинг маъноси оддий: “Барселона” катта миқдорда пул олади ва келажакда улар телетрансляциялардан тушадиган даромаднинг бир қисмини уларга беришга мажбур бўлади.

“Захира варианти ҳам мавжуд. Каталония супер клуби “Barça Licensing & Merchandising” (клуб брендини монетизация қилади) акцияларининг 49,9 фоизини 270 миллион еврога пуллайди, бироқ Лапорта бундан-да кўпроқ нарсани хоҳлайди. RАC1 нашрининг хабар беришича, агар биринчи вариант ишлайдиган бўлса, БЛМ акциялари сотилмайди.

Қолаверса, “Барселона” ортиқча активлардан халос бўлмоқда: Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембеленинг “ёғли” шартномалари бекор қилинди. “Тоттенхэм”дан Клеман Лангле учун шартнома таклифи келди ва Самуэль Умтитига ЖЧ-22 учун ўйин амалиёти керак. Шу сабабдан у Францияга қайтмоқчи.

Пул топишнинг яна бир усули бу Френки де Йонгни сотиш. “Манчестер Юнайтед” билан келишув камида 65 миллион евро даромад келтиради, аммо клублар ҳали ҳам савдолашиш билан банд. Френки катта эҳтимол билан клубни тарк этади. Лекин бу ўз хоҳишига кўра содир бўлмайди.

Трансфер сиёсатидаги кейинги нишон ким бўлади?

Ой бошида Жоан Лапорта трансляция ҳуқуқлари сотилгандан сўнг 2-3 трансферни ёпишга ваъда берди. Биринчи мақсадли келишув Рафинья бўлса, кейингилари кимлар?

“Барса” Роберт Левандовскини сотиб олмоқчи. Инсайдер Алфредо Мартинеснинг ёзишича, “Бавария” илк бор музокараларга киришган. Каталонияликлар рад жавобини берган, лекин нархни 40 миллионгача кўтаришди. Хави жамоаси бундан кўпроғига тайёр эмас. Польша терма жамоаси сардорининг трансфери мутлақ устувор вазифа ҳисобланади.

Хави “Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кундени сотиб олмоқчи. Инсайдер Жерар Ромеро франциялик футболчини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 45 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи эканини маълум қилди. Шу билан бирга, клуб шартномага баъзи футболчиларни киритишга тайёр: “Севилья” Сержиньо Дест вариантини кўриб чиқмоқда, бироқ Кунде учун 55-60 миллион евро талаб қилмоқда.

Содир бўлиш эҳтимоли энг кам вариант – Бернарду Силва тарнсфери. “Ман Сити” португалиялик футболчи учун энг камида 85-90 миллион евро сўраган. Бундай ҳолатда кўп нарса агент Хорхе Мендешнинг айёрлигига ва Силванинг розилигига боғлиқ.

Дембеле-чи?

Усмоннинг шартномаси ниҳоясига етди ва у энди эркин агентга айланди. Бироқ, бошқа клублардан умуман таклиф йўқ֪. Ҳозирда унинг учун энг оптимал вариант – "Барса"”а қолиш ва маошни жиддий қисқартиришларига рози бўлиш. Алфредо Мартинеснинг хабар беришича, франциялик вингерга эски маошининг 40 фоизи таклиф қилинмоқда. Дембеленинг “Челси”га тарнсфери амалга ошмайдигандек кўринмоқда.

Хави Усмонни сақлаб қолмоқчи. Мураббий у ва Рафиньяни бир таркибда кўра олмоқда, шунинг учун клуб футболчи билан янги шартнома имзолаши мумкин. “Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ”, – деди Хави.

Бу орада “Барса” Дембеленинг профилини клуб сайтидан ўчириб ташлади. Тез орада Рафинья амалга ошса, Усмон масаласи ҳам ижобий ҳал қилиниши мумкин. Бундан 5-6 йил аввал дунёнинг энг бой ва қудратли жамоаларидан бири ҳисобланган “Барселона” бу аҳволга келиб қолишини ким ўйлабди, дейсиз?!

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 11:34, 03.07.2022.
Ўқилди: 5123 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.