"Фиорентина" ҳужумчиси Александр Кокориннинг агенти ўз мижози Италия клубида қолиш истаги ҳақидаги баёнотидан кейин, клуб раҳбариятининг ҳафсаласи пир бўлди, деб хабар бермоқда Football Italia.
Кеча 31 ёшли россиялик футболчининг агенти Тимофей Бердишев Россиядан келган таклифларга қарамай, футболчи Флоренцияни тарк этиш ниятида эмаслигини айтди. Шунингдек, у "Фиорентина" футболчига 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган шартномани бекор қилишни муҳокама қилишни таклиф қилмаганини таъкидлади.
Кокорин 2021 йилнинг январида "Спартак"дан "Фиорентина"га кўчиб ўтганди. Ўшанда Transfermarkt портали ушбу келишувни 4,5 миллион еврога баҳолаганди.
Барча вақт давомида ҳужумчи Италия клубунинг 11 учрашувида қатнашиб, жами 216 дақиқа ўйнади ва самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.