Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 0-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 2-0 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 2-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Салоҳ АПЛда энг кўп маош оладиган футболчи. Топ-10ликда яна кимлар бор?

Баҳо:
+ | -

 1 июль куни "Ливерпуль" Муҳаммад Салоҳ билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Ҳужумчи энди ҳафтасига рекорд даражадаги 400 минг фунт маош олади, бу эса уни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантиради. Бу маош лиганинг юлдуз футболчилари, жумладан, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйненинг маошидан ҳам кўп. Шу тариқа, Салоҳ дунёнинг энг кўп маош олувчи тўртинчи ўйинчиси бўлди. Маош бўйича яна ким ўнталикка киради?

10. Роберт Левандовски, “Бавария”, ҳафтасига 406 000 евро

Испан нашрларининг ёзишича, агар Левандовски “Барселона” билан шартнома имзоласа, унинг маоши ҳафтасига 176 минг еврога тушади. Клублар ўртасидаги музокаралар қандай якунланиши аниқ эмас, аммо ҳозир вазият қуйидагича. Ҳужумчи "Барселона"га ўтмоқчи, каталонияликлар уни сотиб олишга тайёр, аммо "Бавария" польяк билан хайрлашмоқчи эмас. Бироқ, ҳафтасига 406 000 евро маош олса ҳам, Левандовски жамоанинг асосий футболчиси - 2021/2022 йилги мавсумда у ажойиб статистика қайд этди (46 ўйин, 55 гол, 7 голли узатма).

9. Антуан Гризманн, “Атлетико”, ҳафтасига 413 000 евро

Гризманн Левандовскидек статистика билан мақтана олмайди. У ўтган мавсумда "Атлетико"нинг тўртинчи тўпурарига айланди (35 ўйинда 8 та гол). "Атлетико"нинг энг яхши тўпурарлари Луис Суарес ва Анхел Корреа 13тадан гол уришди. "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси янги мавсумда статистик маълумотларни тўғирлаши мумкин: у Мадридда яна бир йил ижарада қолади.

7-8. Давид де Хеа, “Манчестер Юнайтед”, ҳафтасига 435 000 евро

57 та гол ўтказиб юборганига қарамай де Хеа учун мавсум яхши ўтди. Ҳа, дарвозабон камроқ гол ўтказиши зарур, аммо ҳимоячилар ҳам яхши ўйнашлари керак. “Қизил иблислар”да ҳимояда муаммолар кўп бўлса-да, испанияликнинг натижаси ёмон эмас. Агар 31 ёшли дарвозабон ва 37 ёшли португалиялик бўлмаганида, “Манчестер Юнайтед” турнир жадвалининг иккинчи қисмида мавсумни якунланган бўларди. Де Хеанинг шартномаси бир йилдан кейин тугайди. Қизиқ, дарвозабон Манчестерда қоладими? Катта эҳтимол билан у Чемпионлар лигаси кубоги учун курашмоқчи.

7-8. Эрлинг Холанд, “Манчестер Сити”, ҳафтасига 435 000 евро

Холанд ҳали ўзини кўрсатгани йўқ. Англияда норвегиялик футболчи бир мавсумда 20+ гол уриши кутилмоқда. Германияда икки йил давомида у бу кўрсаткичга эришди. Эрлинг "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолаган. У "шаҳарликлар" ҳужумининг асосий футболчисига айланиши кутилмоқда. Унга Де Брюйне, Бернарду Силва, Раҳим Стерлинг, Жек Грилиш ва Риёд Маҳрез тимсолидаги шериклар ёрдам бериши керак. Бундан ташқари, Холандда деярли рақобат бўлмайди - Габриел Жезус "Арсенал" билан шартнома имзолайди.

5-6. Кевин Де Брюйне, “Манчестер Сити”, ҳафтасига 446 000 евро

Де Брюйне 2012/2013 йилдан бери энг кўп гол урган мавсумини ўтказди. Балки бу Хосеп Гвардиоланинг ёлғон тўққизлик схемасидан тобора кўпроқ фойдаланаётгани билан боғлиқдир. Бельгиялик ва Холанд ўртасидаги ўзаро муносабатлар қандай бўлади - биз август ойида билиб оламиз. Айни пайтда, Кевин “Манчестер Сити” тўпурарлари тарихида 10-ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилганини ва клуб сафида 300 дан ортиқ ўйин ўтказганини маълум қиламиз.

5-6. Криштиану Роналду, “Манчестер Юнайтед”, ҳафтасига 446 000 евро

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси 2021/2022 йилги мавсумда Англия чемпионатининг учинчи тўпурари бўлди. Қолаверса, Роналду якка ўзи “қизил иблислар”ни Чемпионлар лигасига тортиб олишга уринди. Португалияликнинг 37 ёшида қилган меҳнати миқдорини ҳисобга олсак, у пулини тўлиқ ишлаб қайтарди. Роналдунинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси тугашига бир йил қолган.

4. Муҳаммад Салоҳ, “Ливерпуль”, ҳафтасига 464 000 евро

Садио Маненинг кетиши туфайли “Ливерпуль” мисрлик футболчига катта чек ёзиши мумкин эди. Салоҳ жамоада етакчи ролини эгаллаб турипти ва 51 ўйинда "гол+пас" тизимида 31+16 гол урган. "Бенфика" футболчиси Давид Нуньес ҳужумда Мане ўрнига Муҳаммад билан майдонга тушади. Унинг учун "Ливерпуль" 75 миллион евро ажратди. Салоҳга келсак, Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчи сифатида у энди "Ливерпуль" билан иккинчи чемпионликни қўлга киритиши керак. Агар шундай бўладиган бўлса, Юрген Клопп жамоаси АПЛдаги ғалабалар бўйича «Манчестер Юнайтед» билан тенглашади (ҳар бири 20 тадан).

3. Неймар, “ПСЖ”, ҳафтасига 703 000 евро

Неймар жамоадан кетиши мумкин. Бразилиялик футболчи ҳар мавсумда кўплаб учрашувларни ўтказиб юборади. Бундай маошга эга футболчи учун бу номақбул, клуб бошлиқлари эса аллақачон бразилияликдан қутулмоқчи. У ўтган мавсумда "ПСЖ"нинг 22 та ўйинини ўтказиб юборди ва барча турнирларда 28 та ўйинда 13 та гол урди. Агар асосий юлдузлар мавсумда 50 га яқин ўйин ўтказса, Неймар 30 ўйин остонасидан зўрға ўтади: 2017/2018 мавсум (30 ўйин), 2018/2019 мавсум (28), 2019/2020 мавсум (27), 2020/2021 мавсум (31), мавсум-2021/2022 (28).

2. Лионель Месси, “ПСЖ”, ҳафтасига 1 миллион 114 минг евро

Эслатма: Месси "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтганидан кейин маоши камайтирилган, аммо у ҳали ҳам жуда кўп пул олади. Лига 1да 15 та голли узатмага қарамай, Париждаги биринчи мавсум аргентиналик учун омадсиз кечди. Месси 2007/2008 йилги мавсумдан бери биринчи марта ўртача ҳар бир ўйинда камроқ очко тўплади. Бундан ташқари, у Франция чемпионатининг 26 ўйинида атиги олтита гол урган – бу тўпурарлар рўйхатида 44-ўрин.

1. Килиан Мбаппе, “ПСЖ”, ҳафтасига 1 миллион 160 минг евро  

Мбаппе янги 3 йиллик шартнома эвазига рейтингда пешқадамлик қилмоқда. 23 ёшли ҳужумчи "Реал"га ўтиш ўрнига улкан маошни танлади. Албатта, француз ички мусобақаларда ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам ажойиб статистика кўрсатади, аммо “ПСЖ” хўжайинлари Мбаппени клубга асосий орзусига эришишда ёрдам беришини кўришни хоҳлайди. Улар уни сайёрадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирганлари ажабланарли эмас. Умуман олганда, “ПСЖ” Месси, Мбаппе ва Неймарнинг маоши учун йилига 152 миллион евро сарфлайди.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 01:05, 04.07.2022.
Ўқилди: 9003 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.