Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, у аллақачон клубга ўтишга рози бўлган.
30 ёшли даниялик 2025 йилнинг июнигача шартнома имзолайди. Футболчи фақат трансфер учун зарур бўлган ҳужжатларга имзо чекиши ва тиббий кўрикдан ўтиши керак.
Эриксен якуний қарорни “Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг билан юзма-юз учрашувдан сўнг қабул қилди.
Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг январидан бери “Брентфорд” сафида ҳаракат қилади. У чемпионатда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.