Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Юрий Саркисян: «Сут билан кирган, жон билан чиқади»

Баҳо:
+ | -

Кеча Қарши шаҳридаги "Насаф" марказий стадионида Олий лига қолдирилган 3-тур учрашуви бўлиб  утди. Унда "Насаф" бош мураббийи У.Тошев бошчилигида жамоамиз бу йилги мавсумда илк марта мағлубиятга учради. Ушбу ўйиндан сўнг мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб утди.

Дастлаб меҳмонлар Устози Юрий Саркисян юқори кайфиятда кириб келди, учрашув ҳақида фикр билдирмасдан журналистларга мурожаат қилди:

— Яхшиси савол беринглар, жавоб бераман.

— Охирги сафар "Нефтчи" "Насаф"ни Қаршида мағлуб этган 2008 йилда ҳам айнан Усмон Тошев мураббий эди. Бугун ҳам Тошев бошчилигида "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"га ютқазди. Буни қандай изоҳлайсиз?
— Эскиларни бир гапи бор эди: "Сут билан кирган, жон билан чиқади"! (кулиб)

— Анвар Бердиев ва Мансур Саидов нега захирада ҳам йўқ? Дарвозабонингиз ҳақида фикрингиз?
— Бердиев билан Саидов терма кўригидан яқинда қайтишди. Бироз толиқишган. Енгилроқ жароҳати ҳам бор. Турдиалиев жароҳатидан яқинда қутилди. Кўриб турибмиз, бугунги ўйинда жуда аъло тарзда ҳаракат қилди.

— Ниманинг ҳисобига “Нефтчи” бугун ғалаба қозонди?
— "Нефтчи" 2 та гол урди, "Насаф" эса битта гол урди! Жуда оддий савол. Маълумотинг қанақа?!

— Жорий мавсумда жамоангиз олдига қандай вазифа қўйилган?
— Умумий вазифа қўйилмаган. Бироқ ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба учун майдонга тушамиз. Қолгани майдонда ҳал бўлади.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 09:13, 06.06.2012.
Ўқилди: 6451 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик