Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сон Ҳён Мин: «2018 йилда немисларнинг кўз ёшларига қараб, қасос олишга қодир эканлигимни ҳис қилганман»

Баҳо:
+ | -

«Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Сон Ҳён Мин ўзига нисбатан ирқчилик кайфиятидаги ҳақоратлар ҳақида гапириб ўтди.

Жанубий Кореялик футболчи 2008 йилда «Гамбург» сафида, 2013 йилдан 2015 йилга қадар «Байер»да ўйнаган.

"Германияга кўчиб ўтганимда жуда ёш эдим. У ерда жуда қийин ва тасаввур қилиб бўлмайдиган воқеаларни бошдан кечирдим.

Мен ирқчиликка дуч келдим. Оғир дамларни бошимдан ўтказаётганимда, кун келиб қасос олиш ҳақида кўп ўйлардим.

Одатда, одамлар йиғлаганда, уларни юпатишни, қучоқлашни хоҳлайман. Аммо немисларнинг йиғисига қараб, ўзимга ёққан нарса орқали қасос олишга қодир эканлигимни ҳис қилдим", — деди Сон Ҳён Мин.

2018 йилги Жаҳон Чемпионатида гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Корея Германияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Немислар плей-офф йўлланмасини қўлга кирита олмаган. Сон ўша ўйинда иккинчи гол муаллифига айланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:30, 06.07.2022.
Ўқилди: 2979 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик