“Реймс” ҳужумчиси Уго Экитике Европанинг топ-клублари қизиқиш марказига тушган.
Душанба куни «ПСЖ» футболчининг трансфери устида фаол иш бошлади. Париж клуби бош офисида «ПСЖ»нинг амалдаги спорт директори Луис Кампос «Реймс» раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.
"Реймс" раҳбарлари футболчининг "Ньюкасл" билан ҳали шартнома имзоламаганини, улар ҳам футболчига қизиқиш билдиришганини таъкидлади.
Экитикенинг ўзи қарор қабул қилишга шошилмаяпти, чунки у бошқа бир қатор топ-клублар, жумладан, "Челси", "Ливерпуль", "Бавария", "Интер" ва "Милан" қизиқиш билдирган.