The Independent хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ушбу трансфер ойнасида 37 ёшли футболчини сотиш ниятида эмас ва янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмаяпти.
Португалиялик Хорхе Мендеш мижозининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда, аммо потенциал харидорлар кўп эмас.
Улардан бири «Челси» эди, унинг хўжайини Роналдунинг трансферини кўриб чиқишга тайёр эди, аммо Криштиану «кўклар» бош мураббийи Томас Тухелнинг мақсадлари рўйхатида йўқлиги аниқ бўлди.
Қайд этилишича, Мендешнинг потенциал харидорлар билан бўлган музокараларининг биринчи раунди шу қадар заиф реакцияга сабаб бўлганки, Роналду ва унинг агенти футболчининг маошини сезиларли даражада камайтиришга тайёр эди.