Кириш Регистрация

Ди Мария ўзига рақам танлади

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Анхель Ди Мария 8 июль, жума куни расман “Ювентус” футболчисига айланди. 34 ёшли аргентиналик туринликлар сафига текин келиб қўшилди ва 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Ди Мария "Ювентус"да 22-рақамда тўп суради. Бунгача ушбу рақамда Федерико Кьеза, Маттиа Перин, Қуадво Асамоа, Артуро Видаль, Муҳаммад Сиссоко ва бошқалар тўп тепган.

Ди Мария ўз фаолиятида аввал "Реал Мадрид"да 22-рақам остида ўйнаган. Шунингдек, клубларда у 20, 7, 11, 14 ва 18 рақамли формаларни ҳам кийган.

Киритилди: 09:56, 09.07.2022.
Ўқилди: 3238 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.