Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия

Аршавин: "Адвокат – термадаги энг қайсар одам. Бирор нарсага қарор қилса – ўзгартириб бўпсиз!"

Баҳо:
+ | -

Россия миллий терма жамоаси сардори Андрей Аршавин "Спорт-Экспресс" газетасига интервью бериб, рус терма жамоаси футболчиларининг инсонийлик сифатларини санаб ўтган.

"Энг ишончли одам – Вячеслав Малафеев. Унинг аплуаси ҳам ишончлилик талаб этади, ҳаётда ҳам у У него и амплуа, требующее надёжности, и в жизни он - образец тартиблилик ва аниқлик намунасидир. Славага ҳар жоим ишониш мумкин, унинг ҳеч нарсаси ҳеч қачон йўқолмайди, ҳар қандай учрашувга ҳам ўз вақтида етиб келади.

Энг толиқмайдиган футболчи – Денис Глушаков. У туну-кун ишлашга тайёр. Ҳаракатларини олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган инсон эса – Марат Измайлов. Бугун соппа-соғ бўлса, эртаси куни бирор ёғи оғриб қолиши мумкин. Энг меҳнаткашимиз – Дмитрий Комбаров. Машғулотларда бор кучини сарфлайди.

Энг позитив футболчи – гарчи бу "номинация"га жуда кўп футболчи тўғри келса-да, уларнинг ичида "энг"и, сўзсиз, Кержаков. Бу йиғинда у ҳаммадан кўпроқ ҳазил қилмоқда, кулмоқда ва хушчақчақликни бизга ҳам юқтирмоқда. Бу ерда унинг кайфияти доим аъло даражада.

Энг батартиб – таржимонимиз Женя Савин бўлса керак. У Дик айтган ҳар бир сўзнинг маъносини етказиш учун тиришади, бизнинг сўзларимизни унга таржима қилаётганда янада эътиборлироқ бўлади. Энг овози баландимиз эса – яна Керж, бунга сабаб юқорида таърифланган позитив кайфият.

Спрашиваете, кто самый опасный в плане розыгрышей и подначек? О, тут все мастера - с каждым надо держать ухо востро, иначе сразу попадёшься. Самого доверчивого мы, пожалуй, не выявим, все прекрасно осведомлены, что надо сохранять бдительность.

Энг қайсар одам – бош мураббийимиз! Агар у бирор нарсага қарор қилса – тамом – фикрини ўзгартириб бўпсиз! Масалан, сўнгги мисол – дастлабки кунлари жамоа кечки овқатни 20:30 га суришни сўради. Дик ўйланиб туриб рози бўлди. Лекин саккиз ярим кеч пича эканини тушуниб етдик. Яна унга мурожаат қилиб саккизга кўчиришни сўрадик. Лекин Адвокат кескин рад этди: қарор қилдикми - тамом. 8:30 дейилдими, демак, 8:30 да кечки овқат, иккиланишга ҳожат йўқ!

Энг киришимли футболчимиз? Ундайларимиз кўп. Лекин бировини танлаш керак экан, келинг у Роман Широков бўлақолсин. Нафақат твиттер воситасида, ҳаётда ҳам у яхши суҳбатдош. Энг одамови? Бунақа инсон йўқ ҳисоби. Дзагоевнинг овози кам чиқади, лекин уни ҳам одамови дейишга тил бормайди.

Модани ким кўпроқ тушунади? Жирков-да. Лондонда Harrods билан ёнма-ён истиқомат қилганидан бўлса керак. Энг кўп куйладиганимиз? Мана шу масалада бизда бўшлиқ бор. Балким қўшиқчилар бордир, лекин бундан менинг хабарим йўқ.

Энг мазахўрагимизми? Уни қип-қизил мазахўрак дея олмайману, лекин ошхонадаги таомлардан доим норози бўладиганимиз - Анюков. Дам доктор бошқа нарсани буюртма қилади, дам у сўрамаган нарсани келтиришади. У ниманидир истаганида, уни буюртма қилишмаган бўлади. Қилишганида эса унинг хоҳиши сўнган бўлади. Хуллас, ошхона масаласида бизда масъул – Анюков. Кино янгиликларидан ким энг кўп хабардор? Бу ҳам Анюков. У ҳамма янги кноларни битта қўймай кўриб чиқади.

Россия терма жамоасида алмаштириб бўлмас ўйинчи? Битта номни келтира олмайман. Бизда ажойиб жамоа шаклланган, унга ҳамма ўз ҳиссасини қўшган, шу сабабли ҳамма ўз ўрнида ва ҳеч кимни алмаштириб бўлмайди", — деган Аршавин.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:06, 07.06.2012.
Ўқилди: 5475 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.