"Лацио"нинг собиқ футболчиси Паоло Ди Канио Ромелу Лукакуни танқид қилди. Ҳужумчи “Интер”га ижара асосида қайтди.
“Мен уни элита ҳужумчиси деб ҳисобламайман. Ромелу, шубҳасиз, ажойиб ҳужумчи, аммо элитада эмас. Бу менинг фикрим. Кўряпманки, у ҳал қилувчи жангларда муваффақиятсизликка учради.
Қандай бўлмасин, унга омад тилайман. Мен унинг кўп гол уришини истайман. Ромелу "Интер"га фойда келтира олади, Лукаку ажойиб статистикага эга ва ҳар бир учрашувда ҳавас қилса арзигулик меҳнатсеварлик кўрсатади.
Гарчи у эндигина 30 ёшда бўлса-да, янада яхшироқ ўйнаши мумкин ва ниҳоят, мен уни элита ҳужумчиси деб аташимга умид қиламан", - дейди Ди Канио.