Сеcар Аспиликуэта "Барселона" билан икки йиллик фойдали шартнома бўйича келишиб олди, бунинг натижасида у "Челси"дан кўпроқ товон пули ундириб олади.
Энди Каталония клуби лондонликлар билан музокара олиб бориши керак. Evening Standard нашрининг хабар беришича, “аристократлар” ўз сардори учун 7 миллион фунт (тахминан 8,3 миллион евро) олмоқчи. Тахминларга кўра, музокаралар жараёнида "кўк-анорранглилар" нархни бироз пасайтириши мумкин.
Сесар Аспиликуэта ёз охирида 33 ёшга тўлади. Испаниялик ҳимоячи ўн мавсумдан бери "Челси"да ўйнамоқда.
Шу вақт ичида Аспиликуэта барча турнирларда 474 та ўйин ўтказди. Футболчи ҳисобида 17 та гол ва 55 та голли узатма бор.













