"Лион" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.
CBS журналисти Бен Жейкобс хабарига кўра, бразилиялик футболчини сотиб олишга "Арсенал" қизиқмоқда.
Француз клуби ярим ҳимоячини сотишга тайёр, бироқ у учун камида 65 миллион евро ва бонуслар олишни истамоқда.
"Канонирлар" бу миқдорни жуда катта деб ҳисоблашади ва шунинг учун таклиф билдиришмайди.