"ПСЖ"ни бир вақтнинг ўзида учта асосий футболчи тарк этиши мумкин.
Гап ярим ҳимоячи Леандро Паредес ҳақида кетмоқда, унга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, рўйхатда ярим ҳимоячилар Идрисса Гуйе ва Данило Перейра ҳам бор.
Ҳар учала футболчи ҳам аввалги бош мураббий Маурисио Почеттино жамоасининг асосий ўйинчилари бўлишларига қарамай, "ПСЖ"ни тарк этишлари мумкин эди. Қайд этилишича, футболчилар қизиқарли таклиф тушгач, жамоани тарк этишади.













