Уругвайлик ҳужумчилар Луис Суарес ва Эдинсон Кавани келаси мавсумда “Фенербахче” сафида бирга ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Фанатик хабар бермоқда.
Манбага кўра, турк клуби ҳужум чизиғини бирданига икки тажрибали ҳужумчи билан кучайтирмоқчи. Суарес ва Каванига МЛСдан таклифлар бор, лекин улар фаолиятини Европада давом эттиришни хоҳлайди.
Қайд этиш жоизки, “Фенербахче” келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Бу Суарес ва Кавани учун қўшимча имконият бўлиши мумкин.
35 ёшли Суарес ўтган мавсумда "Атлетико Мадрид" сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган. 35 ёшли Кавани ҳисобида "Манчестер Юнайтед" учун 20та ўйин ва 2та гол. Ёзда иккала футболчи ҳам эркин агентга айланишди.













