"Арсенал" тарбияланувчиси Жек Уилшир клубга янги вазифа билан қайтди.
Яқинда 30 ёшида фаолиятини якунлаган англиялик собиқ ярим ҳимоячи "Арсенал"нинг U18 ёшлар жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Уилшер 2008-2018 йиллар оралиғида "Арсенал" таркибида 197 та ўйинда майдонга тушди ва шу вақт ичида у икки марта Англия кубоги ва бир марта Англия Суперкубогини қўлга киритди.
Уилшернинг футболчилик фаолиятидаги сўнгги клуби Дания "Орхус" бўлган, Жек 8 июль куни фаолиятини якунлаганини эълон қилди.