"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Деклан Райс "Челси"нинг қизиқишига қарамай, яна бир мавсум клубда қолиши мумкин.
talkSport хабарига кўра, футболчи ва клуб ўртасида "жентлменлик келишуви" бор, унга кўра футболчи яна бир мавсумни "Вест Хэм"да ўтказади.
Аввалроқ, ярим ҳимоячига "Челси" фаол қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. "Вест Хэм" Райс ваъдасини бажаришига умид қилмоқда, гарчи расман уни ҳеч нарсага мажбурламаса ҳам.
Футболчи ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.