“Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибалининг агенти Фали Рамадани Италияга етиб келди. У 30 ёшли футболчига даъвогарлик қилаётган "Челси" ва "Ювентус" вакиллари билан музокаралар олиб боради, деб хабар беради Sky Sports Italia.
Аввалроқ сенегаллик футболчи "Наполи"ни тарк этса, Италияда қолишни истамаслиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Кулибалининг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
2021/22 йилги мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.