Кириш Регистрация

Стерлинг АҚШга йўл олади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлинг "Челси"га ўтади. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, клублар барча керакли ҳужжатларни расмийлаштириб бўлган.

Футболчининг ўзи Лондонда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Энди у АҚШга йўл олади. У ерда "Челси"да мавсумолди турнесини ўтказмоқда, шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

Стерлингнинг "кўклар" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган, уни яна бир мавсумга узайтириш мумкин.

Аввалроқ, "Челси" футболчи учун 45 миллион фунт тўлаши, трансфер суммаси бонусларни ҳисобга олган ҳолда 55 миллион фунтга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Стерлинг ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида барча турнирлар доирасида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 22:03, 12.07.2022.
Ўқилди: 5996 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.