Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Бокс. Мишель Мадримовга қарши учинчи бор рингга чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Бугун, 13 июль куни Лондон рингида ўз иқтидори орқали бокс жозибасини намойиш этган Исроил Мадримов Тошкентга қайтиб келди.

Хабар берганимиздек, Англиянинг Лондон шаҳрида ҳамюртимиз Исроил Мадримов франциялик Мишель Сорога қарши WBA Eliminator камари учун жанг ўтказди. 

Минглаб профессионал бокс ишқибозлари гувоҳлигида ўтган жангнинг иккинчи раунд сўнгида франциялик чарм қўлқоп устасининг жароҳат олгани боис ҳакамлар томонидан техник дуранг қайд этилди. 

Айтиш лозим, илк раундларданоқ Исроил Мадримовнинг шиддатли ҳаракатлари уни ғолибликка муносиб эканлигини кўрсатаётганди. Аммо, кутилмаганда Мишель Соронинг қоши ёрилиши, уни яққол мағлубиятдан асраб қолди. 

Бу эса истеъдодли боксчимизни WBA унвонига мажбурий даъвогар сифатида биринчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло билан баҳслашиш имкониятини ҳозирча сўроқ остида қолишига олиб келди.  

Воқеалар ривожи қай тарзда давом этишини вақт кўрсатади. Лекин, Мишель Мадримов билан учинчи бор рўбарў келишни истамоқда.  

Манба: ЎЗА
Киритилди: 14:46, 13.07.2022.
Ўқилди: 3539 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.