Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта - Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

Ишсиз юрган топ мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик аста-секин бошланмоқда. Клублар таркибни сифатли футболчилар билан тўлдириш учун трансфер бозорида фаол ишламоқда. Лекин нафақат футболчилар билан янги шартномалар имзоланган. “Манчестер Юнайтед”, “Аякс”, “Марсель”, “ПСЖ” ва бошқа клубларга янги мураббийлар тайинланди. Келинг ҳозирда ишсиз юган топ мураббий ҳақида гаплашамиз.

Зинедин Зидан

"Реал Мадрид" ҳамон мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги ягона клуб бўлиб қолмоқда. “Қаймоқранглилар”нинг бошқарувида Зидан шу қадар юқори шахсий натижани ўрнатдики, ва у бир йилдан ортиқ жамоасиз юрибди. Дарҳақиқат, Чемпионлар лигасида кетма-кет 3 марта ғолиб чиққан мураббий ҳар бир таклифни қабул қилмайди. Турли вақтларда француз мураббийи "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва "ПСЖ" билан боғланган, аммо у ҳали ҳам ишсиз қолмоқда. Зидан Франция терма жамоасини бошқариш истагини яширмаяпти, аммо Дидье Дешам жаҳон чемпионатидан кейин ўз ўрнини бўшатиши аниқ эмас.

Рафаэль Бенитес

Зидандан фарқли ўлароқ, Бенитес клубларни танлаб ўтирмайди. Мутахассис ҳатто Хитойда ишлашга ҳам улгурди. Тажрибали испанияликнинг сўнгги клуби “Эвертон” бўлиб, у январда клубни тарк этган. Френк Лемпард жамоа учун тўғри мураббий ёки йўқлигини айтиш ҳали ҳам қийин. Мутахассис ҳеч бўлмаганда жамоани Премер-лигада сақлаб қолди ва бу муҳим натижа. Бенитесга келсак, у ҳали бирор клуб билан боғланмади. Аммо “Ливерпуль” бошчилигида 350 та ўйин ўтказиб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган мутахассис узоқ вақт ишсиз қолмайди, деган умиддамиз.

Йоахим Лёв

Лёв 2004 йилдан бери клуб даражасида ишламади. Мутахассис 15 йил давомида Германия терма жамоасини бошқарган ва у билан жаҳон чемпиони бўлган. Немис деярли бир йилдан бери ишсиз. Ажабланарлиси шундаки, бу вақт ичида у топ-клублар билан алоқага чиқмади. Энг кўп тилга олинган жамоа эса “Фенербахче” бўлди. Аммо бундай малакали мураббийга ишлаш учун бу жой мос келмайди. Лёвнинг ўзи аввалроқ фаолиятини ҳали якунламоқчи эмаслигини маълум қилганди. Демак, Германия терма жамоасининг собиқ устозини Бундестеамда бўлмаса ҳам ишда яна кўриш имконияти бор.

Маурисио Почеттино

Ўтган мавсум давомида Почеттинонинг келажаги муҳокама қилинди. Шунга қарамай, мутахассис “ПСЖ”дан четлатилди. Парижликлар унинг ўрнига Кристоф Гальтиени тайинлашди. Аргентиналикнинг қанчалик тез ишга қайтишини олдиндан айтиш қийин. Франция пойтахтидаги давр унинг учун осон кечмади, аммо шартномани муддатидан олдин бекор қилганлик учун товон пули муносиб бўлиши керак. Ҳатто Почеттино “ПСЖ”даги даврида ҳам у АПЛга қайтишни истаётгани хабар қилинганди. Премьер-лигада ҳали ҳеч қандай менежер истеъфолари йўқ, лекин Англияда вазият тезда ўзгариши мумкин, айниқса мураббийлар учун.

Марсело Бьелса

Бьелса ҳам март ойидан бери дам олмоқда. Ўтган мавсум давомида мутахассис АПЛдан тушиб кетиш арафасида турган "Лидс"ни тарк этди. "Оқлар"га ўзгариш керак эди. Аммо, бундай ажралишга қарамай, аргентиналик узоқ вақт давомида клуб тарихида қолади. Унинг раҳбарлигида жамоа 16 йил ичида илк бор Премьер-лигага чиқди. Мутахассис Йоркширнинг кўп қисмида ҳамон қаҳрамон бўлиб қолмоқда, аммо менежернинг клублар билан тарихи эртами-кечми тугайди. Бьелсанинг "Лидс" билан фаолияти 170 дан ортиқ ўйиндан иборат бўлди. Аргентиналик мураббий 66 ёшда, аммо у ҳали фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламайди. Бундан ташқари, у аллақачон янги клуб изламоқда. “Атлетик”га қайтиш варианти бор эди, аммо бу иш бермади. Бу мураббийни дунёнинг исталган нуқтасида кўриш мумкин.

Киритилди: 14:59, 13.07.2022.
Ўқилди: 7099 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.