"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин, дея хабар беради футболчининг агенти Пабло Бентанкур.
«Женнаро Гаттузо билан Торрейра «Валенсия»да ўйнаши ҳақида дастлабки келишувга эришдик.
Бугун ушбу масала бўйича муҳим йиғилиш бўлиб ўтади. Бироқ "Арсенал" бош мураббийи Микель Артета унинг мавсумолди ўйинида қатнашишини истамоқда", - дейди агент.
Торрейра «Арсенал»га 2018 йилда «Сампдория»дан 28,65 миллион евро эвазига ўтган эди. Ярим ҳимоячи сўнгги икки мавсумни ижарада ўтказди.
Унинг "канонирлар" билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.