"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси клубнинг янги бош мураббийи Тито Виланова қўл остида нималарни кутаётгани хусусида ўртоқлашди.
"Умид қламанки, "Барселона"да ҳаммаси аввалгидек, жамоани Гвардиола бошқарган пайтдагидек бўлади. Албатта, Тито (Виланова) — мутлақо бошқа шахс. Лекин мен ҳаммаси яхши бўлишини ва у жамоани узоқ бошқаришини истайман", – дея Мессининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.