"Сассуоло" ҳужумчиси Жанлука Скамаккада янги мавсумни Премьер-лигада бошлаш учун барча имкониятлар мавжуд.
Аввалроқ ҳужумчига «ПСЖ» қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди, аммо трансфер бозори эксперти Фабрицио Романонинг фикрича, Скамакка француз клуби учун биринчи рақамли мақсад эмас.
Шу тариқа, италияликни сотиб олиш учун асосий фаворит "Вест Хэм" бўлиб турибди. "Сассуоло" инглиз клубининг 50 миллион евролик таклифини аллақачон қабул қилган.
Лондонликлар бош мураббийи Дэвид Мойес Майкл Антонио билан рақобатлаша оладиган ҳужумчи изламоқда.