«Наполи» клуби «Брайтон» марказий ҳимоячиси Лео Эстигардни харид қилганини эълон қилди. Трансфер суммаси 5 миллион еврога тенг бўлди.
Неаполликлар 22 ёшли футболчи билан 2026 йилгача шартнома имзолашди.
Эстигард «Брайтон» сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини «Женоа» сафида ижарада ўтказди. Лео Норвегия терма жамоаси таркибида 5та баҳсда иштирок этган.