Америка қўма штатларининг Орегон штати Южин шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун баландликка сакраш секторида аёллар финал баҳсларида иштирок этишди.
Ўзбекистонлик атлет Сафина Саъдуллаева 12 нафар финалчи қаторида ўз омадини синаб кўрди. Ҳамюртимиз илк баландлик — 184 см.га сакраб ўтирмади ва ўз иштирокини дарҳол 189 см.дан бошлади. Сафина 189, 193 ва 196 см. баландликларни илк уринишдаёқ забт этди. Натижада у ўз рекордини такрорлади.
Саъдуллаева 198 см. баландликнинг илк уринишида тўсиқдан ошиб ўта олмади. Шундан сўнг у тактик юриш қилди. У мазкур баландликнинг қолган 2та уринишидан фойдаланмасдан, ўз уринишларини 2 метр баландликка қолдирди. Афсуски, ватандошимиз ўзининг қолган 2та уринишида ҳам бу баландликни забт эта олмади.
Натижада Сафина Саъдуллаева жаҳон чемпионатида 5-ўринни қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи Токи-2020 олимпиадасида 6-ўринни банд этганди.
Ушбу йўналишда жаҳон чемпиони унвонини австралиялик Элеанор Паттерсон қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса украиналик Ярослава Могучих эгаллади. Ушбу спортчилар 204 см. баландликдан сакраб ўта олишмади. Аммо 202 см. баландликни "яшил қитъа" вакили илк уринишдаёқ забт этгани учун олтин медалга эга чиқди. Могучих эса 202 см.дан иккинчи уринишда ўтганди.
Бронза медали италиялик Елена Валлортигарага насиб этди (2 метр).