Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилишади?

Баҳо:
+ | -

Шу йилнинг 28 июль – 10 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. Нуфузли мусобақада жами 10 нафар шахматчи ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қатнашувчи терма жамоамиз таркиби анча олдин эълон қилинган эди. Бироқ, кейинчалик аёллар терма жамоамиз таркибида кичик ўзгариш юз берди, Сарвиноз Қурбонбоеванинг ўрнини Афрўза Ҳамдамова эгаллади.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихига назар соладиган бўлсак, мусобақа 1924 йилдан буён ўтказиб келинади. Расмий мақомга эга биринчи мусобақа 1927 йил Лондонда бўлиб ўтган. Мусобақа ҳар хил зиддиятли вазиятлар сабабли асосан тинч вақтларда ташкил этилган бўлса, 1950 йилдан бошлаб мунтазам тарзда ҳар 2 йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистонлик шахматчилар илк бора 1992 йил Филиппиннинг Манила шаҳрида ташкил этилган 30-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мустақил жамоа сифатида иштирок этиб, якунда фахрли 2-ўринни эгаллашган.

Маълумот учун, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам давогарлик қилмоқда.

44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Эркаклар
GM Нодирбек Абдусатторов (2004 йили туғилган),
GM Нодирбек Ёқуббоев (2002),
GM Жавоҳир Синдоров (2005),
GM Жаҳонгир Воҳидов (1995),
GM Шамсиддин Воҳидов (2002),

Аёллар
WGM Нилуфар Ёқуббоева (2000),
WFM Умида Омонова (2006),
WCM Афрўза Ҳамдамова (2009),
WFM Мафтуна Бобомуродова (2006),
Маржона Маликова (2002).

Терма жамоамиз аъзолари 27 июль куни 44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетишади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 19:54, 20.07.2022.
Ўқилди: 1820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5450]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3672]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3638]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2117]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1478]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1422]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1400]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1400]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1378]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1376]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик