Ўтган мавсумда АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетган "Бёрнли" "Манчестер Сити" дарвозабони Ариянет Мурич билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Косово терма жамоасининг 23 ёшли дарвозабони 4 йиллик шартнома имзолади. Битимнинг молиявий шартлари ошкор этилмаган.
Мурич 2015 йилда "Манчестер Сити"га кўчиб ўтган ва шу вақт ичида "НАК Бреда", "Ноттингем Форест", "Жирона", "Виллем" ва "Адана Демирспор" клубларида ижара асосида ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, “Бёрнли” бош мураббийи “Манчестер Сити” афсонаси Венсан Компани ҳисобланади.