Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

"Вест Хэм" Костич трансферини якунлашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби чап қанот ҳимоячиси Филип Костич “Вест Хэм”га ўтишга яқин турибди. Клублар ўртасидаги музокаралар якуний босқичда. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, "болғачилар" футболчи билан тўрт йиллик - 2026 йилнинг ёзига қадар шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган.

Журналистнинг фикрича, “Вест Хэм” сербиялик футболчининг трансфери учун бор-йўғи 15 миллион евро тўлайди. Очиғи, бу Костичнинг немис клуби билан бир йиллик шартномаси қолгани билан боғлиқ – амалдаги келишув 2023 йилнинг 30 июнь куни якунига етади.

Серб Филип Костич 2018 йилнинг августида “Айнтрахт”га келиб қўшилган, бир йил ўйнаган, сўнг “Гамбург”га бир мавсумга ижарага берилган, шундан сўнг Франкфуртга қайтиб, жамоанинг асосий ўйинчисига айланганди. У "Айнтрахт" сафида жами 169 ўйин, 33 гол ва 63 голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 08:37, 23.07.2022.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.