Кириш Регистрация

Маҳмуд Муродовнинг UFC’даги навбатдаги жанги бекор бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) UFC’даги бешинчи жангини 2022 йилнинг 3 сентябрида асли доғистонлик бўлган Германия вакили Абусуфён «Абус» Магомедовга қарши ўтказиши керак эди.

Франциянинг Париж шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night мусобақаси доирасида Абусуфён Дастин Столфсфусга қарши октагонга кўтарилади.

Маҳмудовнинг ўзи бу хабарни тасдиқлади. Унинг айтишича, жанг бўлмаслигига асосий сабаб — ҳужжатлар масаласи.

Эслатиб ўтамиз, Муродов охирги жангини 2021 йилнинг август ойида Жеральд Миршертга (33-14) қарши ўтказиб, UFC’даги илк мағлубиятини қабул қилиб олганди.

Маълумот учун, Муродов UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смит (15-10), учинчисида эса Эндю Санчесни (12-6) нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 23.07.2022.
Ўқилди: 2717 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик