"ПСЖ"нинг янги футболчиси Витинья Лига 1 ва Португалия терма жамоасининг афсонавий футболчиларига ёрдам бериш орзуси ҳақида гапирди.
"Мен бу ёшда Месси, Мбаппе, Неймар ("ПСЖ") ва Криштиану Роналду (миллий терма жамоа) каби футболчилар билан ўйнаш имкониятига эга бўламан деб ҳеч ўйламагандим. Бу шунчаки орзу, улардан қимматли сабоқлар оламан. Умид қиламанки, уларга майдонда ёрдам бера оламан”, деди Витинья L'Equipe нашрига берган интервьюсида.
22 ёшли ярим ҳимоячи парижликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Португалия терма жамоаси таркибида жорий йилнинг март ойида дебют ўтказганидан бери учта ўйин ўтказди.