Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Бавария" Левандовски ўрнига супер харидни амалга оширади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг "Бавария" клуби шу ёзда "Барселона"га кўчиб ўтган польяк Роберт Левандовскининг ўрнига муносиб тўпурар топди.

Немис грандининг нишони Англия терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби марказий ҳужумчиси Харри Кейндир.

Бундеслига чемпиони инглиз клуби вакиллари билан боғланиб, ушбу трансфер устида иш бошлаган.

Кейн "Тоттенхэм"да 2011 йилдан бери тўп тепади. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган ва трансфер нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Харри ўтган мавсумда Премьер-лигада 37 ўйинда 17 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 18:28, 24.07.2022.
Ўқилди: 7983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.