"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Аввалроқ, ОАВда "Манчестер Юнайтед" футболчи билан музокара олиб бораётгани, бироқ футболчининг ўзи "Барса"ни тарк этишни истамагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
“Мен ҳеч кимга хабар юбормайман. У марказий ҳимоячи позициясига мослаша олади. Мен уни футболчи сифатида жуда қадрлайман. У билан жуда муҳим суҳбатларим бор, уларни ошкор қилмайман.
Қолаверса, клубда иқтисодий вазият бор, аммо у марказий ҳимоячи сифатида ўйнаса, бизга кўп нарса бериши мумкин”, - дея Хавидан иқтибос келтиради Sport.es.