"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Роберт Фаулер жамоанинг янги футболчиси Дарвин Нуньесни қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Мен Клоппни йигитнинг клубга мос келиши ва машғулотлардаги ўйинидан тўлиқ қониқаётганини кўрдим. Агар Клопп бахтли бўлса, шуниси муҳим", - деб ёзади Фаулер.
Ўтган мавсумда футболчи "Бенфика" сафида Португалия чемпионатида 28та ўйин ўтказиб, 26та гол урган ва 4та голга ассистентлик қилган.