Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Украинадаги турнир ғолиблари тақдирланишди

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Шўртан” учрашувининг танаффус пайтида Украинада ўтган халқаро турнирда ғолиб чиқишган “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиларининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Сергей Чигодаев бош мураббийлигидаги 2002 йилда таваллуд топган футбол мактабимиз тарбияланувчилари Алушта шаҳрининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир ғолиби бўлган эдилар.

“Жар” стадионига йиғилган мухлислар ўсмир “қалдирғочлар”ни илиқ қарши олишди. Ўзбек футболи фахрийси Ахбор Имомхўжаев, “Бунёдкор” ҳамда олимпия ва терма жамоаларимиз посбони Акбар Тўраев ғолибларга олтин меддаллар, қимматбаҳо совғалар, шунингдек маҳсус совринларни топширишди. Жамоа сардори Абдурауф Бўриев “Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”, Республика тоифасидаги ҳакам, афсонавий спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевдан турнирнинг бош соврини – чемпионлик кубогини қабул қилиб олди.

Дарвоқе, тенгқурларини қутлаш учун шу куни Жўра Хоназаров номидаги Тошкент вилояти Янгийўл футбол мактаби тарбияланувчилари ҳам “Жар” стадионига ташриф буюришди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:58, 12.06.2012.
Ўқилди: 5126 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик